Bizga qo'ng'iroq qiling

+998 71 200 55 50

Toshkent sh, Sirg'ali tumani Yangi Sirg'ali ko'chasi 35 uy
Ish tartibi
kechayu kunduz

Global Medical Center маъданли суви кальцийли магнийли кремнийли радонли термал сувлар гуруҳига киради. Сувнинг табиий ҳарорати 26-42 ⁰С, рангсиз, ҳидсиз, идеал шаффоф ва юмшоқ. Шифобахш ванналар, душ, ичак ва гинекологик муолажалар учун ҳамда ичиш учун ишлатилади. Маъданли сувнинг таркибида Менделеев даврий жадвалидаги 66 элемент аниқланган бўлиб Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш Институтининг Марказий Лабораторясида, Тошкент Шаҳри Марказий Давлат Санитария Эпидемиалогия Назорати Бош Лабораториясида, Ўзбекистон Фарм Комитети қошидаги “Dori Vositalarini Standartlash Ilmiy Markazi” лабораториясида, Ўзбекистон Геология Минералогия Институти Марказий Лабораториясида текширувдан ўтказилган. Бактериологик, санитар-гигиеник, радиологик, токсикологик ва паразитологик текширувлар хулосалари асосида GMC маьданли суви ЎзДСт 950-2011 “Ичимлик суви”, СанПиН 0109-01, СанПиН 0283-10, СанПиН 0182-05 талабларига мос келади, ичиш ва даволаниш мақсадларида ишлатишга яроқли деб топилди. Кўп босқичли таҳлиллар ва даволаш амалиёти натижалари шуни кўрсатдики, GMC маъданли суви юрак-қон томир фаолиятини, қон морфологияси ва ивиши кўрсаткичларини нормаллаштиради. Иммунитетни оширади, аллергияга қарши, яллиғланишга қарши, оғириқсизлантирувчи, тинчлантирувчи ва ухлатувчи таъсирларга эга. Маъданли сув тўқималарнинг регенератив - тикланиш ҳамда иммун системаси фаолиятини кескин кучайтиради, моддалар алмашувини жумладан углеводлар, минераллар, ёғлар, холестерин ва сув алмашувини меъёрига келтиради, жинсий майлни кучайтиради. GMC маъданли суви қоннинг реологик ҳолатига ва қон айланиш тизимига таъсир қилиб бутун организмнинг, шу жумладан оёқлар ва қўллар совуқ қотиш ҳолатини бартараф этади, қон айланиш микроциркуляциясини яхшилайди. Сув муолажалари шифокорлар назоратида режали олиб борилганда диабетик ангиопатия, облитерацияловчи эндоартериит (Рейно касаллиги) ва бошқа касалликларни даволашда катта самара беради.

Global Medical Center маъданли суви таркибига кирувчи радон бириктирувчи эпителиал ва паренхиматоз тўқималар ҳужайраларини стимуллаб организмдаги турли системалар фаолиятига таъсир қилади. Инсон организмида қон айланиш тезлиги ошади, қон ва биологик актив моддалар (серотонин, гистамин, катехоламинлар ва б.) ҳосил бўлиши тезлашади. Бу ҳолат организмнинг иммун тизимига таъсир қилиб тўқималардаги жараёнларни активлаштиради, яллиғланиш инфильтратларининг сўрилишига, яллиғланиш жараёнининг чандиқсиз ёки кам чандиқли тузалишига таъсир қилади.

Сув таркибида радон, кальций, магний ва кремний элементларининг борлиги бронхиап астма, овқатга аллергия касаллигини, уйқусизликни, семизликни (1-2 боскич) ва суяк емирилиш кассалликларини даволашда катта самара беради. GMC маъданли сувида буйрак нефронларининг фаолиятини (нефропротекторлик) ҳамда жигар ҳужайраларининг фаолиятини тиклаш (гепатопротекторлик) хусусияти мавжуд. Сувни ичиш практикаси шуни кўрсатадики сув ичилгандан кейин бирламчи сийдик ҳосил бўлиш процесси кучайиши сабабли, кундалик диурез миқдори ошади, бунинг натижасида буйрак фаолияти яхшиланади. Ўт-жигар касалликларини даволаш амалиётида GMC маъданли сувининг жигар ва ўт йўлларидаги яллиғланишларга қарши, шишларни кеткизиш, ҳамда ўт ҳайдаш фаолиятини кучайтриш таъсирлари сабабли ўт пуфаги ва ўт йўллари деворларидаги яллиғланишларнинг ва шишларнинг кетиши ҳисобига ўт-жигар фаолияти яхшиланади. Бу ўз навбатида ўт суюқлигининг ўн икки бармоқ ичакка нормал равишда оқиб туришини таъминлайди. Бу ҳол овқат ҳазм қилишни ва ичаклар перисталтикасини яхшилайди, ҳамда ич қотиш касаллигини даволашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Global Medical Center маъданли суви кўпгина касалликларни даволашда, жумладан аутоиммун (дерматомиозит, тугунчали қизил бўрича ва б.), перефирик нерв системаси (невроз, неврит, невралгия, полиневропатия, радикулит, артрит, плексит, тикланиш давридаги парезлар), турли мураккабликдаги таянч системаси (артритлар, артрозлар, Бехтерева касаллиги, буғин эндопротезлари, артропатия, вертеброген альгик синдром ва б.), аллергик (бронхиал астма, аллергик коньюктивит, аллергик ринит, аллергик дерматит, овқатга аллергия касаллиги ва б.) эндокрин (қандли диабет, буқоқ ва б.) моддалар алмашуви (семизлик, подагра ва б.) касалликларида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Global Medical Center маъданли суви юрак фаолиятини, томирлар деворларининг мустаҳкамлиги ва эластиклигини яхшилайди, юрак мушакларининг озиқланишига таъсир қилиб пульсни меъёрига келтиради, пульсни камайтириб юракнинг қон ҳайдаш қувватини ва ҳайдалаётган қон ҳажмини оширади. Радон антиаритмик ва гипотензив таъсир қилади. Маъданли сувнинг гипотензив таъсири муолажанинг симпатолитик (адреноблокловчи) ҳамда диуретик (буйракда қон айланишининг яхшиланиши сабабли) таъсирлари сабабли вужудга келади.

Нерв касалликларини даволашда Global Medical Center маъданли суви муолажалари кучли оғриқсизлантирувчи, яллиғланишни кеткузувчи ҳамда регенератив таъсир қилади. Радон марказий нерв системасига кучли тинчлантирувчи таъсир қилиб, уйқусизлик ҳолатини бартараф қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Таянч системаси касалликларида маъданли сув муолажалари яллиғланишга ва шишларга қарши таъсир қилиб бўғинларда ҳаракатчанликни оширади, оғриқсизлантиради. Сувнинг регенератив ҳусусияти ҳамда кальций ва кремний элементларнинг етарли миқдори борлиги сабабли остеопороз, артроз ва бошқа касалликларни даволашда самара беради.

Гинекологик касалликларда маъданли сув муолажалари кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини яхшилайди, яллиғланишга қарши ва анальгетик таъсир қилади.

Марказий нерв системаси ҳамда организмдаги гармонал балансга таъсир қилиши сабабли маъданли сув муолажалари бош мия пўстлоғи - гипоталамус - гипофиз – тухумдон системасидаги гормонал фаолиятни мейёрига келтиради, бу туфайли гормонал носозлик негизида келиб чиқадиган касалликларни (эндометриоз ва б.) даволашда муҳим ижобий ахамиятга эга бўлади. Маъданли сув билан даволаниш - кун тартиби, уйқу режими, овқатланиш рациони ва кундалик жисмоний ҳаракат режимини тўғри белгилаб, даволанишни комплекс ташкил қилинганда катта ижобий натижалар беради. Тўлиқ мажмуавий ва самарали даволаниш учун GLOBAL MEDICAL CENTER стационарида барча имкониятлар ва қулай шароитлар яратилган.